20 ёшли қизни фоҳишалик учун солмоқчи бўлган шахс ушланди

20 ёшли қизни фоҳишалик учун солмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирда 20 ёшли қизнинг “одам савдоси” қурбони бўлишининг олди олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган (А.Р.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз (С.Т.)ни алдаб, уни мўмай даромад топишга ишонтириб Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар қўлга олинди.

Маълумотга кўра, йигит ёш қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (яъни, одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: