“Ҳамкорлик нафақат транспорт тизимларини интеграциялашувини тезлаштиради, балки саёҳатни ҳамма учун қулайроқ қилади”

“Ҳамкорлик нафақат транспорт тизимларини интеграциялашувини тезлаштиради, балки саёҳатни ҳамма учун қулайроқ қилади”

Қирғизистоннинг “Тулпор” компанияси ва Ўзбекистондаги йўлкира тўловининг автоматлаштирилган тизими оператори АТТО ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Бишкек шаҳри маъмуриятига таяниб 24.кг хабар берди.

 

Қайд қилинишича, тез орада Қирғизистон аҳолиси Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб жамоат транспорти йўлкира ҳақини маҳаллий “Тулпор” карталари билан, қўшни давлат фуқаролари эса Бишкекда АТТО карталари орқали тўлаши мумкин бўлади.

 

“Ушбу ҳамкорлик нафақат транспорт тизимларини интеграциялашувини тезлаштиради, балки саёҳатни ҳамма учун қулайроқ қилади”, – дейилади хабарда.

 

Икки тизимни бирлаштиришга тайёргарлик жараёни аллақачон бошлангани таъкидланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: