“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”га нисбатан жарима қўлланди

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”га нисбатан жарима қўлланди

Корхонанинг 2,8 млрд сўмдан ортиқ тендер савдолари юзасидан ўрганиш олиб борилган.

 

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизматининг хабар берди.

 

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан махсус ахборот порталлари орқали жами 2.8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Ўрганишлар юзасидан, буюртмачи ташкилотга (“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ) “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилди. Шунингдек, натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

 

“Бундан tashqari, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судга жўнатилди”,– дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: