“Сохта ҳавола” ортида яширинга киберфирибгарлик

“Сохта ҳавола” ортида яширинга киберфирибгарлик

Сурхондарё вилоятида яшовчи В.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 900.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Ж.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Ж.А. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали “Сиз бонус ютдингиз” мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Бу эълонга ишонган В.Ф.нинг банк карта маълумотларини қўлга кириб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: