Россияга ноқонуний кирган Франция фуқаролари қўлга олинди
24 август куни кечқурун Финляндия жануби-шарқида чегара отряди томонидан уч француз фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда жануби-шарқий Финляндия чегара қўриқлаш хизмати сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, Финляндия томонидан Россия чегарасига яқинлашаётган Франция фуқаролари чегара зонаси бошланиши ҳақидаги огоҳлантирувчи белгиларни кўрган, бироқ уларга эътибор бермаган. Улар Россия ҳудудида бир неча дақиқа бўлишган. Финляндия ҳудудига қайтиб келгач эса улар дарҳол ҳибсга олинган.
Финляндия чегарачилари француз паспортига эга бўлган уч кишига нисбатан дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда. Французлар чегара бузилишини тан олди. Улар «Россияни яхшироқ билишни» ва рус табиати ва қушларини кўришни хоҳлашларини айтишди. Энди улар Россияга ноқонуний қизиқиш билдиргани учун жаримага тортилади. Жарима ҳар бир қоидабузарнинг кунлик даромадининг 30-40 бараварини ташкил қилади. Агар улар Россия ҳудудида қўлга олинганида давлат чегарасини бузганликлари учун уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди.