Зангиотада Damas ёниб кетди

Зангиотада Damas ёниб кетди

Жорий йилнинг 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Қиргузар МФЙ Назарбек темир йўли кўприги остида “Туркистон-Тошкент”йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган У. М. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. (Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган)

Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: