БАА “уйғонди” ва Францияга Дуров бўйича талаб билан чиқди
БАА Ташқи ишлар вазирлиги ҳибсга олинган Telegram асосчисига барча зарур консуллик хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишни талаб қилди.
“Амирликлар Ле Бурже аэропортида Франция расмийлари томонидан ҳибсга олинган Telegram асосчиси, Амирлик фуқароси Павел Дуров ишини диққат билан кузатиб бормоқда”, дейилади баёнотда.