Мадуронинг иккинчи самолёти Доминикан Республикасида ҳибсга олинди

Мадуронинг иккинчи самолёти Доминикан Республикасида ҳибсга олинди

Доминикан Республикасида Венесуэла ҳукумати ва президент Николас Мадурога алоқадор иккинчи самолёт қўлга олинди . Бу ҳақда Доминиканнинг Diario Libre нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда .

«Доминикан Республикасида Николас Мадуро ҳукуматига алоқадор иккинчи самолёт Америка расмийлари талабига биноан қўлга олинди. Айни дамда самолёт халқаро аэропортда ва кузатув остида», — дейилади материалда.

Қайд этилишича, самолёт тегишли суд қарорисиз ҳаракатни давом эттира олмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: