Латвияда Россиянинг учувчисиз самолёти ҳалокатга учради
7 сентябрь куни Россиянинг учувчисиз учоғи Латвия шарқида ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Латвия президенти Эдгарс Ринкевич ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
«Кеча Россиянинг ҳарбий учувчисиз самолёти Латвия шарқида қулаб тушди» – деди у.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг тегишли идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
