Самарқандда кўп қаватли уйда портлаш юз берди
Портлаш кеча соат 17:30 ларда шаҳарнинг Беруний кўчасидаги уйнинг 3-қаватида юз берган. Оқибатда 2 киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири ва ИИБ, прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари етиб борган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.