Ўзбекистон “Росатом” билан кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзолади
Лойиҳа бўйича дастлабки ишлар ёзда бошланган, август ойининг охирида эса қурилиш ишчилари учун навбатчилик лагери яратилган.
Станциянинг биринчи реакторини беш йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилган. Хабар қилинишича, кам қувватли атом электр станциялари Жиззах вилоятидаги Тузкон кўлида қурилади.
АЭС босимли сув реакторларида ишлайди, унинг умумий қуввати 330 МВтни ташкил қилади.