Жиззахда автоҳалокат сабаб 2 киши ҳалок бўлди
“Nexia” автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаётган “Lacetti” билан тўқнашган.
Натижада “Nexia”нинг 42 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида, унинг 66 ёшли йўловчиси эса шифохонада вафот этган.