Шоира Бибисора Туробова вафот этди
Унинг «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри жуда машҳур эди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15 сентябрь санасида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагокогика институтида таълим олган.
1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.
Ўнга яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, «Келин салом» ва «Мен излаган қувонч» шеърий китоблари машҳур.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ва кўп сонли аъзолари унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, дейилади хабарда.
Марҳума бугун соат 12:20 да Дўрмон ижод уйи 19-дала ҳовлидан чиқарилади. Жаноза намози пешин вақтида Дўрмон масжидида ўқилади.
Марҳум шоира Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентябрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Ҳатирчи туманида туғилган.
Hordiq.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига, ҳамдардлик билдиради.