Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолс биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолс биргаликда дарахт экди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолс Конгресс марказидаги хиёбонда биргаликда дарахт экдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Бу Ўзбекистон-Германия кўп қиррали муносабатларида янги босқич бошлангани, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди.

 

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: