КХДР Жанубий Кореяга 160 дан ортиқ чиқинди солинган шарларни юборди
Бу ҳақда Рёнхап агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Сеулни ўраб турган Кенгидо марказий вилоятининг шимолий ҳудудларида ва пойтахт атрофида 30 га яқин чиқинди пакетлари аниқланди”, — дейилади агентлик хабарида.
Пакетларда ҳеч қандай хавфли моддалар топилмагани айтилмоқда. Фақат маиший чиқинди — қоғоз, пластик идишлар ва бошқа пластмасса бўлаклари бўлган.