Россия ҳукумати ҳижобларни маҳаллий тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқулламади
Россия ҳукумати Давлат думаси депутати Владислав Даванковнинг мактаблар ва маҳаллий ҳокимликларга диний либосларга маҳаллий тақиқ ўрнатиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Россия ҳукумати қонунчиликда “диний либос”, “диний атрибутлар ёки диний рамзларга эга кийим” тушунчаларига изоҳлар йўқлигига эътибор қаратди. Бу тузатишлар “ноаниқ ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келиши” мумкинлиги қайд этилди.