Туркия Ливанга гуманитар ёрдам юборди
@turkiyesputnik маълумотига кўра, 30 тонна гуманитар ва тиббий ёрдам ортилган самолёт Ливан пойтахти Бейрутдаги Рафиқ Ҳаририй халқаро аэропортига қўнди.
Юкни Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас аль-Абьяд ва Туркиянинг Бейрутдаги элчиси Али Бариш Улусой кутиб олди.
“Туркиянинг гуманитар ёрдам самолёти халқимизга Исроилнинг шафқатсиз ҳужумларига қарши ҳамдардлик билдирмоқда”, — деди соғлиқни сақлаш вазири Абьяд.