Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ўқитувчиларни мукофотлади
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўз касбида юксак ютуқларга эришган 94 нафар педагог ва мутахассислар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
“<…> юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун”, – дейилади фармон матнида.