Марк Сукербергнинг бойлиги 6 бараварга ошди

Марк Сукербергнинг бойлиги 6 бараварга ошди

“РБК”нинг хабар беришича, Meta асосчиси Марк Сукербергнинг бойлиги Metaverse ишга тушгандан кейин олти баробарга кўпайиб, 200 миллиард доллардан ошди.

Bloomberg нашрининг рейтингига кўра, Сукерберг дунёдаги 500 нафар энг бой одамлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилди. Унинг бойлиги асосан Meta Platforms Inc. акциялари рекорд даражадаги қимматлашуви сабабли ошган. Натижада бизнесменнинг соф активлари қиймати 2 йил ичида олти бараварга кўтарилган.

2024 йил бошидан бери Meta Platforms Inc. акцияларининг қиймати ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ошган. 28 сентябрь куни улар ҳар бир акция учун рекорд 568,95 долларга савдога қўйилган.

 

Facebook ижтимоий тармоғи асосида метаоламнинг яратилиши 2021 йил июль ойида эълон қилинган. Ўша йилнинг октябрида Instagram, WhatsApp ва бошқа хизматларга эгалик қилувчи Facebook Inc. номи Meta номига ўзгартирилди.

 

Хўш, Метаолам нима ўзи? Метаолам — рақамли оламлар тўплами. Яъни, виртуал (ВР) ва кенгайтирилган (АР) реаллик технологияларидан фойдаланадиган маҳсулотдир. Сукербергнинг тахминича, уни ишлаб чиқариш яна 5-10 йил давом этиши керак.

Дўстларингизга ҳам юборинг: