МДҲ давлатларидаги ўртача иш ҳақи қанча?
2023 йилда МДҲнинг барча мамлакатларида ўртача ойлик иш ҳақининг ошиши кузатилди. Юқори ўсиш суръатлари Арманистон (112,4%) ва Беларусда (111%) қайд этилди.
Ўзбекистонда 2023 йилда номинал ўртача ойлик иш ҳақи 4 551 000 минг сўмни ташкил этди. 2022 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 17,2 фоизга ошган. Энг юқори маош Тошкент шаҳрида (7 миллион 453 минг сўм) қайд этилган.
Қозоғистонда иш ҳақи йил давомида 21,3 фоизга ошди. Россияда 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақи 18,5 фоизга ошди ва 19242 рублни (≈$616,5) ташкил этди, ўртача иш ҳақи эса 2023 йилда 73 минг рублдан ошди.
Турли манбаларга кўра, 2023 йилда Туркманистонда ўртача иш ҳақи 1100–1200 манатни ташкил қилган. Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг Стратегик ва барқарор ривожланиш бошқармаси бошлиғи Атажан Атаев яқин 7 йилда мамлакатда иш ҳақи даражаси 1,8 баробарга ошиши мумкинлигини айтди.
sputniknews.uz