Сурхондарёда онасини болта билан ўлдирган ўғил қамалди

Сурхондарёда онасини болта билан ўлдирган ўғил қамалди

Сурхондарёда онасидан спиртли ичимлик учун пул сўраган ўғил онасини болта билан ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган ўғил онасидан спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун пул сўрайди. Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Иш ҳужжатларида айтилишича, судланувчи маст ҳолатда уйига келиб, онаси билан жанжаллашади ва мудҳиш жиноятга қўл уради.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Денов тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: