Швеция Финляндиядан 300 дан ортиқ зирҳли техника сотиб олиш учун 470 миллион евро сарфлайди

Швеция Финляндиядан 300 дан ортиқ зирҳли техника сотиб олиш учун 470 миллион евро сарфлайди

Финляндия Patria’си учун Стокголм билан тузилган энг йирик битим 470 миллион еврога 321 дона олти ғилдиракли зирҳли жанговар транспорт воситаларини сотишни ўз ичига олади.

Машиналар замонавий ҳимояга эга зирҳли транспорт воситаси (БТР) версияси сифатида сотиб олинди, уларнинг ҳар бири 12 нафаргача аскарни олиб юришга қодир. Янги жиҳозлар Кунгсäнген қишлоғида жойлашган Швеция қуруқлик қўшинларининг Ливгардет полки, шунингдек, қиролликдаги бошқа бўлинмалар билан бирга фойдаланишга топширилади.

Patria 6х6 бронетранспортёри Финляндия, Латвия, Швеция ва Германияни ўз ичига олган CAVS (Common Armoured Vehicle System) дастури доирасида ишлаб чиқилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: