Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фирибгарлардан огоҳлантирди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фирибгарлардан огоҳлантирди

 

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда гўёки вазирлик ҳар бир фуқарога компенсация тўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқатилиб, уларнинг банк пластик картасидан маблағ ечиб олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, сиздан шубҳали ҳаволаларга кирмасликни, расмий манбалардан олинмаган маълумотларни текширишни ва эҳтимолий фирибгарликдан огоҳ бўлишингизни сўраймиз”, дея огоҳлантиради идора.

Шунингдек, вазирлик банк карта ва бошқа шахсий маълумотларни бегона шахсларга ошкор қилмасликни сўраган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: