БМТ Тошкентга олиб келинган электробуслар кредитини қоплашга миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди
Транспорт вазири Илҳом Махкамов БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии хоним билан учрашди.
Учрашувда “Тошкент – паст углеродли транспортга инвестицияларни жадаллаштириш” (ТАИЛEВ) лойиҳаси натижалари ва ташаббуслари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ харид қилган электробусларнинг бир қисми Глобал Экологик Жамғарманинг грант маблағлари ҳисобидан қисман молиялаштирилди.