Ўзбекистондаги барча Умра фирмалар фаолияти тўхтатилди

5 октябрдан бошлаб янги тартиб жорий қилинган.
Дин ишлари бўйича қўмита 5 октябрдан бошлаб Умра зиёратига олиб борувчи тур фирмалар амалдаги лицензия билан ишлай олмаслигини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 2 июль қабул қилинган қонун билан жорий йил 5 октябрда Дин ишлари бўйича Қўмита Умра хизматини кўрсатиш бўйича лицензия берувчи ваколатли орган сифатида белгиланган.
Юқоридаги қонун жорий йил 5 октябрдан Туризм қўмитаси томонидан Умра зиёратини амалга ошириш учун берилган лицензиялар автоматик равишда тўхтатилишини билдиради.