Илон Маск Cybercab роботаксини тақдим этди – руль ва педалларсиз

Илон Маск Cybercab роботаксини тақдим этди – руль ва педалларсиз

Тесла бош директори Илон Маск Калифорниядаги Warner Bros киностудиясида бўлиб ўтган тадбирда Cyberdab автоном робот-аксини тақдим этди. Саҳнага чиқишдан олдин Маск роботаксига ўтирди ва студия яқинидаги кўчада қисқача намойиш қилди, деб ёзади TechCrunch. Бу ҳақда Медуза хабар берди.

 

Tesla тақдим этган роботаксида руль ва педаллар мавжуд эмас. Унинг «капалак қанотлари каби очиладиган» иккита эшиги бор, деб таъкидлайди Bloomberg.

 

Салонда фақат икки киши учун жой бор, уларнинг олдида сенсорли экран мавжуд. Зарядлаш бошқа электр транспорт воситаларига ўхшаб уланган зарядловчи орқали эмас, балки «симсиз» бўлган «индуктив зарядлаш» орқали амалга оширилади.

 

Cybercab нархи «30 минг доллардан кам» бўлади. Маск роботакси 2026 ёки 2027 йилгача ишлаб чиқарилишини кутаётганини айтди. «Мен вақт оралиғида бироз оптимистик бўлишга мойилман», деди миллиардер.

 

Маск, шунингдек, 20 тагача одам сиғиши мумкин бўлган Робован автоном фургонини ҳам намойиш этди. Бу қанча туради ва қачон ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилмаган.

 

Тақдимотда Tesla аввалроқ тақдим этган инсоний роботлар Optimus ҳам бор эди. Тақдимот давомида улар одамлар орасида сайр қилишди, рақсга тушишди ва ҳатто мехнат қилди, деб ёзади TechSrunch. Маскнинг сўзларига кўра, келажакда бундай роботлар одамларга ёрдамчи вазифасини бажара олади – масалан, итларни сайр қилиш, болаларга қараш, майса ўриш. Бундай роботнинг нархи 20 дан 30 минг долларгача бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: