Дани Карвахаль операция қилинди

Дани Карвахаль операция қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль операция қилинди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Карвахаль Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

 

Манбага кўра, Карвахал яқин кунларда тикланишни бошлайди. 32 ёшли футболчининг майдонга қайтиши 2025 йилнинг иккинчи ярмида кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: