19 октабр куни Тошкентда Туркиянинг машҳур карера ярмаркаси бўлиб ўтади!

19 октабр куни Тошкентда Туркиянинг машҳур карера ярмаркаси бўлиб ўтади!

19-октабр куни Hyatt Regency Тashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган «TalentforBIZ» карера тадбири Ўзбекистон ёшлари учун ажойиб имкониятларни тақдим этади. Ушбу тадбир, Туркия Республикаси Президенти Девони томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда, 2019-йилдан буён 9 мамлакатда 13 марта ўтказилган.

 

Тадбирнинг мақсади Ўзбекистон ёшларини глобал турк компаниялари билан бирлаштириш ва уларга иш, амалиёт ва таълим имкониятлари ҳақида маълумот беришдир. Тадбирда иштирок этиш орқали минглаб университет талабаларига ва битирувчиларга карера ривожи учун муҳим билим ва кўникмаларни олиш имконияти яратилади.

 

Иштирокчилар турк компаниялари раҳбарлари билан мулоқот қилиш, иш суҳбатларида иштирок этиш ва маълумот сессияларида қатнашиш имкониятига эга бўлишади. Махсус таклиф сифатида, “Olmazor Start Up” инкубатор марказида ўзбек муҳандислари билан суҳбатлар ўтказилади.

 

Шунингдек, «Engineer Enhancement Program» доирасида 4 ойлик таълим дастури учун ёш муҳандислар қабул қилинади.

 

Тадбир ҳақида батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун: талентфорбиз.орг

 

Манзил: 19-октябр 2024, 09:00-17:00, “Hyatt Regency Tashkent” Меҳмонхонаси

Дўстларингизга ҳам юборинг: