Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Бугун соат 9:00 дан республика бўйлаб сайлов участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

Муддатидан олдин овоз берувчи сайловчилар ушбу ҳавола орқали сайлов участкасини аниқлаб олишлари мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: