Қозоғистон жанубида янги сув омбори қурилиши бошланди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида янги сув омбори қурилмоқда. Иншоот Тўлабий туманида 13 гектар майдонни эгаллайди, деб хабар берди.
Сув омборида миллион куб метр ёмғир ва булоқ суви сақланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли Кемекалган қишлоқ округидаги суғориш суви етишмаслиги муаммосига ечим топилади. Сув танқислиги шароитида кўплаб қишлоқ аҳолиси ҳатто томорқасидан воз кечишга мажбур бўлаётган эди.
Сунъий сув омбори қурилган жойда ёмғир ва эриган сув фаол равишда дренажланади. Бу ерда кўплаб булоқлар ҳам мавжуд. Сув бор, лекин уни суғориш учун ишлатиш мумкин эмас эди. Шу боис сув омборини қуриш учун бюджетдан бир миллиард 123 миллион тенге ажратилган.
Сунъий сув омбори туфайли суғориладиган ерлар қаторига яна 360 гектар майдон қўшилади.