Эрзурум — 2025 йил туризм пойтахти!
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан “2025 йил туризм пойтахти” деб эълон қилинган Эрзурумнинг маданий бойликларини дунёга танитиш мақсадида янги туризм йўналишлари очилди.
Эрзурум шаҳар ҳокимиятининг Маданият ва ижтимоий ишлар бошқармаси томонидан шаҳарнинг жанубида янги туризм йўналишларини очиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Караязи, Текман, Ҳинис, Карачобан, Кўпрукўй ва Пасинлер туманларидаги тарихий қалъалар, қабрлар, кўприклар, черковлар, масжидлар, ғорлар, канён ва водий каби табиий гўзалликга бой ҳудудлар “2025 йил туризм пойтахти” деб эълон қилинган Эрзурумнинг туризм манзиллари қаторига қўшилди.
Шаҳарнинг янги туризм йўналишлари ва маданий бойликларини дунёга танитиш учун 2025 йилдаги тадбирларга ҳозирлик кўрилмоқда.
Ҳокимиятнинг шаҳар тарғиботи бўйича мутахассиси Жанан Шимшекнинг айтишича, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан шаҳарнинг “2025 йил туризм пойтахти” этиб танланганидан сўнг, илк марота жанубий туманларга профессионал тарздаги саёҳат дастури ташкил этилди. “Сафарнинг биринчи бекати Текман бўлиб, у ердаги Акпинар қишлоғини зиёрат қилиш чоғида 41 турдаги гастрономия буюмларини кўрдик. Кейин Ҳинис туманига келдик ва сайёҳлар билан тарихий Улу масжиди ва Ҳинис канёнларини зиёрат қилдик. Бу ерда сайёҳлар текисликлар, боғлар, черковлар, масжидлар ва тарихий жойларни зиёрат қилишлари мумкин. Муҳими сайёҳларнинг бу ерларга келишлари. Биз 27 кишилик гуруҳ билан келдик. Талабалардан тортиб академикларгача бор. Меҳмонларимизга бу жойлар жуда ҳам манзур келди”, – деди у.