Перунинг собиқ президенти Алехандро Толедо 20 йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилинди

Перунинг собиқ президенти Алехандро Толедо 20 йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилинди

Маълум қилинишичa, Перу Oлий жиноий суди 2001-2006 йилларда мамлакат президенти лавозимини эгаллаган Толедони коррупция, фитна ва пул ўзлаштиришда айбдор деб топган.

Судя Инес Рохас томонидан ўқилган ҳукм матнида айтилишича, «78 ёшли Толедо Океанлараро автомагистралнинг 2 ва 3-қисмларини қуриш бўйича шартномани Бразилия компаниясига бериб, давлатга зарар етказган».

2023 йилнинг 24 апрелида АҚШ коррупцияда айбланган Алехандро Толедони экстрадиция қилишга қарор қилган эди.

2016 йилда Алехандро Толедо АҚШ Калифорния штатига кўчиб ўтди. У ерда Стэнфорд университетида ишлади. 2019 йилда Толедо Перу расмийлари илтимосига биноан ҳибсга олинди. 2022 йилда Перуга экстрадиция қилинди ва шундан бери тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Ҳукм чиқарилганидан кейин у Лима чеккасидаги Перу собиқ президентлари учун махсус қурилган қамоқхонада жазони ўтайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: