Самарқандда уй портлаб кетди

Самарқандда уй портлаб кетди

Ҳодиса бугун соат 6:30 лар атрофида туман марказидаги Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.

 

Портлаш оқибатида эр-хотин ҳамда уларнинг ўғли ва қизи вафот этган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: