БМТ: Уруш Ғазо ривожини 70 йил орқага сурди

Исроилнинг тажовузкорлиги Ғазо секторининг ривожланиши жараёнини, деярли, 70 йил орқага сурилишига олиб келди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТ ТД) ва Ғарбий Осиё бўйича Иқтисодий-ижтимоий комиссиясининг “Ғазо уруши: Фаластин учун кутилаётган ижтимоий-иқтисодий оқибат” номли ҳисоботида айтилган.
– Ғазо 70 йил олдинги, 1955 йилдаги ривожланиш даражасига қайтди, – деди Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш дастури махсус вакили ўринбосари Читосе Ногучи Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Ҳужжатда ўтган йил эксклавда қашшоқлик даражаси кескин ошгани таъкидланган: Ғазодаги ҳар тўрт кишидан уч нафари қашшоқликда яшайди, Исроил секторга ёрдам тарқатилишини кескин чеклаши инқирозни янада кучайтирди.
БМТ содир бўлаётган воқеалар барча фаластинликлар келажаги учун хавф туғдиришидан огоҳлантирди.