Бугун тунда Испанияда футболни «ёмони» бўлиб ўтади, дунё иккига бўлинади: «Реал» – «Барселона»

Бугун тунда Испанияда футболни «ёмони» бўлиб ўтади, дунё иккига бўлинади: «Реал» – «Барселона»

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида бугун марказий ўйин бўлиб ўтади. «Реал» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ҳар икки жамоа ҳозир яхши формада. «Барса» 4 та ўйиндан буён ғалаба қозониб келаётган бўлса, Анчелотти жамоаси сўнгги 3 та баҳсда рақибларини мағлуб этди. Айниқса, Европа чемпионлар лигаси доирасида клублари «Боруссия» ва «Бавария» устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритишгани жамоа мухлисларини хурсанд этди.

10-турдан кейин «Барселона» Ла лига жадвалида 27 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, «Мадрид» 24 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

 

Испания Ла лигаси. 11-тур. 26 октябрь. 00:00

РЕАЛ МАДРИД – БАРСЕЛОНА

Бош ҳакам: Хосе Мария Санчес Мартинес

Дўстларингизга ҳам юборинг: