Болгарияда уч йил ичида еттинчи марта парламент сайлови ўтказилди
Дастлабки маълумотларга кўра, коалиция ёки партияларнинг ҳеч бири яна Миллий ассамблеяда ҳукумат тузиш учун зарур бўлган кўпчилик ўринни қўлга кирита олмайди.
Сайлов пойгасида иккита коалиция етакчилик қилмоқда – “Демократик кучлар иттифоқи” билан “ГEРБ” ва “Демократик Болгария” билан “Ўзгаришларни давом эттиринг”. Бу коалициялар мос равишда 26% ва 16% сайловчиларнинг овозини олиши кутилмоқда. Учинчи ўринни катта эҳтимол билан россияпараст «Тикланиш” партияси эгаллаши мумкин.
Европа Иттифоқининг энг қашшоқ мамлакатларидан бири ҳисобланучи Болгарияда 2021 йилда коррупцияга қарши намойишлар натижасида ўша пайтдаги бош вазир Бойко Борисов ҳукуматининг ағдарилганидан кейин сиёсий барқарорликни тиклай олмади.