Саакашвили грузинларни норозиликка чақирди

Саакашвили грузинларни норозиликка чақирди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили мухолифатни Грузиядаги парламент сайловлари натижаларига қарши норозилик билдиришга чақирди. Грузия собиқ президентининг баёноти сиёсатчининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

«Ҳозир бизни алдаганлари учун бошимизга кул сочиш вақти эмас. Ҳозир дунёга эркинлик учун курашаётганимизни ва адолатсизликка тоқат қилмайдиган халқ эканлигимизни кўрсатиш учун катта норозилик намойишлари пайтидур. Вақт жуда оз қолди!» – дея ёзди Саакашвили.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Саакашвилининг «Ягона миллий ҳаракат» партияси парламент сайловларида 10,12 фоиз овоз тўплабди. Партия сайловларни «ўғирланган» деб ҳисобламоқда; улар шунингдек, мандатлардан воз кечишга тайёр эканликларини ҳам маълум қилишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: