Россия Думаси ноқонуний миграцияга қарши жазони кучайтирувчи қонунни маъқуллади
Янги қонунга кўра:
▪️Мигрант ноқонуний юриб жиноят содир этса, бу айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топилади.
▪️Ноқонуний миграция ташкил этиш, ўта оғир жиноят деб топилади ва 8 йилдан 15 йилгача камоқ жазоси беиради. Олдин 7 йилгача эди.
▪️Сохта миграцион ҳужжатлар таёрлаганлик ва сотганлик учун 2 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси берилади.
▪️Ноқонуний миграция хизматлари таклиф қилувчи сайтлар суд карорисиз блоклаб қўйилади.
▪️Мигрантлардан рус тилидан имтиҳон олиш, махсус рўйхатга киритилган давлат муассасаларида амалга оширлади. Бу соҳада воситачиликка йўл қўйилмайди.
Дума спикери Вячеслав Володин Россияга рус тилини биладиган ва мамлакат маданияти, урф-одатларини ҳурмат қиладиган мигрантлар кераклигини яна бир бор такрорлади.
Янги қонун сенаторлар томонидан мақулланиб, президент имзолаганидан сўнг кучга киради.