Қирғизистонда мадҳия қайтадан ёзилади – Садир Жапаров ташаббусни қўллаб-қувватлади
У амалдаги мадҳия бундан 33 йил аввал, мамлакат эндигина мустақилликка эришган пайтда ёзилганини таъкидлади, деб хабар беради @Sputnik_Kyrgyzstan.
Унинг муаллифлари ўшанда шундай деб ёзган эдилар: биз озод бўлдик, мустақил бўлдик, халқ тақдири унинг қўлида ва биз олға интилишимиз керак.
“Давлат сифатида тўлиқ шаклландик. Дунёга танилдик. 100 йил ўтса ҳам, биз озод ва мустақил бўлганимизни куйлайверамизми?”, деган президент.