Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 40 дан ортиқ хорижий профессор ва тадқиқотчилар иштирокида халқаро конференция ўтказилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Билим, иқтисодиёт ва менежмент бўйича 17-Халқаро конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Туркия, Малайзия, Саудия Арабистони, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон, Малдив, Норвегия ва Хитой Халқ Республикаси каби давлатлардан 40 дан ортиқ хорижий профессор ва тадқиқотчилар онлайн ва офлайн маъруза билан иштирок этди.
Конференсия билим иқтисодиёти, билимларни бошқариш ва электрон бизнес, билим жамияти, электрон ҳукумат, савдо, халқаро иқтисодиёт ва бошқа тегишли мавзуларда макроиқтисодий барқарорлик, инсон капитали ва жамият фаровонлиги, саноат 4.0, глобал бизнес ва халқаро туризм, рақамли иқтисодиёт, рақамли трансформатсия ва сунъий интеллект, корпоратив бошқарув, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари ва бухгалтерия таълими, рақамлаштириш ва яшил бухгалтерия контекстида барқарор иқтисодий ўсиш каби масалалар муҳокама этилди.