«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган тарафи вақтинчалик ёпилади
Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» бекатида мавжуд эскалаторларни янгисига алмаштириш ишларини бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Шу боисдан, жорий йилнинг 1 ноябрь санасидан «Пахтакор» бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинчалик ёпилади ҳамда демонтаж ва монтаж ишлари бошланади.
«Шунингдек, ўзгартириш ишлари тугаш муддати хусусида эса, иш жараёнларининг техник ҳолатига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади» – дейилади хабарда.