АҚШ Россияга қарши санкциялардан қочишга қарши янги чекловлар жорий қилмоқда
Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли жорий этилган санкцияларни четлаб ўтаётганларни нишонга олиш мақсадида ўндан ортиқ турли мамлакатлардан 400 га яқин юридик ва жисмоний шахсларга янги санкциялар киритди.
Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Россия, БАА, Туркия, Таиланд, Малайзия ва Швейтсариядаги 274 та нишонга АҚШ молия вазирлиги томонидан санкция киритилган. Шу билан бирга, Давлат департаменти 120 дан ортиқни нишонга олди ва Савдо вазирлиги 40 та компания ва тадқиқот институтларини савдони чеклаш рўйхатига қўшди.
«Қўшма Штатлар ва бизнинг иттифоқчиларимиз Россия Украинага қарши ноқонуний ва ахлоқсиз уруш олиб бориши учун зарур бўлган муҳим воситалар ва технологиялар оқимини тўхтатиш учун бутун дунё бўйлаб қатъий чоралар кўришда давом этадилар», деди молия вазири ўринбосари Уолли Адеемо баёнотида.