Исроил БМТни УНРWА фаолиятини тақиқлаш тўғрисида расман хабардор қилди
Исроил ҳукумати Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига ёрдам кўрсатиш учун БМТ агентлиги (УНРWА) фаолиятини тақиқлаш тўғрисида расмий билдириш берди. Ушбу қарор уч ойдан кейин кучга киради. Шу вақт оралиғида Исроил халқаро ҳамкорлари, жумладан БМТ ташкилотлари билан ҳамкорликни давом эттириб, Ғазо секторидаги аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатишни таъминлашни мақсад қилмоқда, лекин бу ёрдам Исроил хавфсизлигини хавф остига қўймаслиги керак, дейилади хабарда.
28 октабрда Исроил парламенти УНРWАнинг мамлакат ҳудудида фаолиятини тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Кузатувчилар фикрига кўра, бу билан УНРWА Фаластин ҳудудларида ҳам ўз ишини давом эттириши қийинлашади, чунки бу ҳудудларга кириш-чиқишни Исроил ҳарбий кучлари назорат қилади.
Исроил УНРWАни айрим ходимларини 2023 йил 7 октабрда мамлакатга қарши кенг кўламли ҳужумларда иштирок этганликда айбламоқда. АҚШ, Германия ва бир қатор бошқа давлатлар агентликнинг фаолиятини тақиқлаш қарори юзасидан «ҳамдардлик» билдирган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилни ушбу қарорни бекор қилишга чақирган.