Зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та касаллик рўйхатини эълон қилинди

Зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та касаллик рўйхатини эълон қилинди

ЖССТ зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та касаллик рўйхатини эълон қилди

 

ЖССТ рўйхатининг биринчи гуруҳида ҳозирча вакциналар ишлаб чиқилмаган 4 та патоген бор: стрептококклар (А гуруҳи), гепатит C вируси, ОИВ-1 ва Клебсиелла пневмонияси.

 

Иккинчи гуруҳга вакциналарини такомиллаштириш зарур бўлган патогенлар киритилган. Жумладан, цитомегаловирус, грипп вируси, лейшманиоз, сальмонеллёз, норовирус, безгак плазмодияси, шигелла ва тилларанг стафилококк.

 

Учинчи гуруҳга вакциналари тизимга киритилиш арафасида бўлган денге безгаги, B гуруҳи стрептококклари, ичак таёқчаси, туберкулёз ва респиратор-синцитиал вируси киради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: