Ўзбекистон Кубага ўз элчисини тайинлади

Ўзбекистон Кубага ўз элчисини тайинлади

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Кубадаги элчиси сифатида фаолият бошлади.

Дипломат Куба ташқи ишлар вазири ўринбосарига ишонч ёрлиқларини топширган. Бу ҳақида Куба Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумот учун, Улуғбек Лапасов 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000−2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриатини, 2005−2006 йилларда Франциядаги Жан Мулен университетининг магистратурасини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Ўзбекистоннинг Бельгияда ва Франциядаги элчихоналарида, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхоналарида фаолият юритган.

У 2018 йил июлидан 2023 йилгача Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ишлаган.

2023 йил августидан У. Лапасов Ўзбекистоннинг БМТ даги доимий вакили бўлиб ишлаб келаётган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: