Швеция Путиннинг огоҳлантиришларидан қўрқмаслигини айтди
Швеция Россиянинг провокацияларидан қўрқмайди, деди мудофаа вазири Пал Жонсон президент Владимир Путин Украинага қурол етказиб бераётган Ғарб мамлакатларига зарба беришни таклиф қилгандан сўнг.
Швеция вазирининг изоҳи у Украинага узоқ масофага учувчи ракеталар ва учувчисиз самолётлар харид қилиш учун «катта маблағ ажратилишини» эълон қилган пайтга тўғри келди.
«Сўнгги пайтларда биз сезаётган Россиянинг кескинлашуви ва провокацияси бизни Украинани қўллаб-қувватлашдан қўрқитишга уринишдир ва бу барбод бўлади. Бу амалга ошмайди», – деди Жонсон Стокголмда украиналик ҳамкасби Рустем Умеров билан қўшма матбуот анжуманида журналистларга.
«Украинани қўллаб-қувватлаш ҳам тўғри, ҳам ақлли иш ва бу ўз хавфсизлигимизга қўйилган сармоядир, чунки (Украинанинг) хавфсизлиги ҳам бизнинг хавфсизлигимиз», – деди у.