Европа Россия билан урушга тайёр эмас — Валерий Залужний

Европа Россия билан урушга тайёр эмас — Валерий Залужний

Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси ва мамлакат Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони бундай фикрни Украина матбуотига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг эслатишича, октябр ойида Украина икки мингга яқин ҳаво нишонлари томонидан ҳужумга учраган ва бу рақам ортиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.

«Ҳаво нишонлари сони ортиб бормоқда, жанговар воситалар сони эса чекланган ва жуда қиммат. Менимча, бундай чоралар билан на Буюк Британия, на Европа давлатлари урушга тайёр бўлади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятига эга етарлича F-16 самолётлари мавжудлигига қарамай, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини 2-3 ой ичида тўлиқ ишдан чиқариш мумкин», — деди Залужний.

Унинг айтишича, Ғарб давлатларида минглаб авиабомбаларини уриб тушириш учун етарли воситалар йўқ.

«Бугунги кунда бирор ЕИ давлатида ёки Буюк Британияда бошқариладиган авиабомбаларни уриб тушириш учун камида 5000 та Patriot ракеталари борми? Мен бунга шубҳа қиламан. Бундай ракеталар сонининг кўп бўлиши иложсиз, чунки уларни ишлаб чиқариш муаммоли ва нархи жудаям қиммат», — дея қўшимча қилди собиқ бош қўмондон.

Дўстларингизга ҳам юборинг: