Польша ҳаво ҳудудининг бузилиши муносабати билан Москвадан тушунтириш талаб қилди
Польша 24 март куни эрталаб Польша қуролли кучлари мамлакат ҳаво ҳудудини Россияга тегишли деб тахмин қилинган қанотли ракета билан бузганини қайд этган воқеа юзасидан Россия расмийларидан тушунтиришни кутмоқда. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
«Польша Россия Федерациясидан мамлакат ҳаво ҳудудининг навбатдаги бузилиши муносабати билан тушунтириш талаб қилади», дейилади Польша ТИВ порталида.