Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди
АҚШ Адлия вазирлиги Дональд Трампга нисбатан сайловга аралашиш ва махфий ҳужжатларни сақлаш бўйича жиноий ишлар тўхтатилганини эълон қилди.
Махсус прокурор Жек Смит суддан АҚШнинг ғалаба қозонган президенти Дональд Трампга қарши ишни тугатишни сўради. Бу ҳақида унинг ўзи 25 ноябрь, душанба куни маълум қилди.
Судя Таня Чуткан номига берган баёнотида Смит АҚШ Конституцияси судланувчининг инаугурациясидан олдин ишни тугатишни талаб қилишини тушунтирди. Ўша куниёқ Чуткан ишни расман тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, сайлов кампанияси вақтида Дональд Трамп Оқ уйга қайтиши биланоқ Жек Смитни ишдан бўшатишини айтганди.