Қозоғистон ҳудудий мудофаани яратади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовни қабул қилиб, унга ҳарбий-саноат комплекси билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, мудофаа бўлинмаларини яратиш бўйича топшириқ берди, деб хабар бермоқда KazTAG.
Йиғилишда вазир президентга армиянинг аҳволи, унинг жанговар самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган турли чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудига “Орешник” ракетаси билан зарба беришни буюрганидан сўнг, Токаев Украина фронтида жанговар ҳаракатлар авж олгани сабабли шошилинч хавфсизлик чораларини кўришни буюрган эди.
Ушбу чора-тадбирлардан кўриниб турибдики, Қозоғистон урушнинг боришини диққат билан кузатиб боради ва унинг барқарорлиги учун оқибатларини баҳолайди.